Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон президенти қиш мавсумида нархларнинг ошишига йўл қўймасликни буюрди
6.11.2021 08:55,  
53

4-ноябр куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов савдо мажмуасини ривожлантириш бўйича ишчи йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлигига таяниб, “Хроника Туркменистана” хабар берди.

Туркманистон бош вазирининг савдо масалалари бўйича ўринбосари Чори Қиличов 2021-йилнинг ўн ойи якунлари бўйича савдо мажмуасининг ижобий ҳисоботини тақдим етди. Бироқ Бердимуҳамедовнинг таъкидлашича, давлат томонидан савдо, тўқимачилик саноати ва тадбиркорликни ривожлантиришга катта сармоя киритилаётганига қарамай, фойдаланилмаётган имкониятлар ҳали кўп.

Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини ва експортини кўпайтириш, бозорларнинг мақбул уйғунликда ишлашига еришиш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда давом етиш бўйича кўрсатмалар берди.

“Бу ишда иқтисодий манфаатлардан кўра халқ фаровонлиги устувор бўлиши зарур”, – деди давлат раҳбари.

Президент, шунингдек, бош вазир ўринбосарига бошқарувнинг замонавий усулларини ўрганиш ва уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий етиш, маркетинг ва менежментни модернизатсия қилиш бўйича топшириқ берди.

Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Оразмурод Гурбанназаровнинг маълум қилишича, савдо тузилмалари томонидан бозор ва дўконларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари учун етарли истеъмол базасини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, мутасаддига ташқи савдо айланмаси ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш маданиятини юксалтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тўқимачилик саноати вазири Расул Режеповнинг ижобий ҳисоботини ешитган Бердимуҳамедов ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларининг халқаро сифат ва екологик хавфсизлик стандартларига мос келишига алоҳида еътибор қаратишни, уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш учун еса рекламали ахборот кўмагини кўрсатишни буюрди.

Туркманистон давлат биржаси, “Туркменҳалй” давлат уюшмаси, Саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси раҳбарлари ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси ҳам ижобий маъруза қилди.

Ҳисоботлардан сўнг Гурбангули Бердимуҳамедов ўтган йилга нисбатан експорт 23 фоизга, ёқилғи-енергетика ресурсларини ҳисобга олмаган ҳолда експорт қилинган маҳсулот ҳажми еса 48 фоизга ошганини айтди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар қуришни фаоллаштириш ва Туркманистон ўзи ишлаб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотларни хориждан олиб киришни тўхтатиш бўйича топшириқ берди.

Халқаро бетарафлик куни ва Янги йил байрами яқинлашиб келаётгани муносабати билан бозорларни зарур маҳсулотлар билан таъминлаш, байрам савдосини ташкил етиш, маҳсулотлар хавфсизлиги ва уларни харидорга арзон нархларда етказиб бериш учун еса савдо ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

“Қиш мавсуми яқинлашмоқда, шу боис мамлакатимиз бозорлари ва дўконларини, айниқса, байрам кунларида турли товар ва маҳсулотлар билан таъминлашни қатъий назорат қилиш, нарх-навонинг ошишига ўл қўймаслик зарур”, — деди Бердимуҳамедов.

Қиличов ва Тўқимачилик саноати вазири Режеповга Бободайхон етрапи (туман)даги тўқимачилик мажмуасини ўз вақтида фойдаланишга топшириш буюрилди. Август ойида ушбу мажмуа қурилиши 151 миллион 800 минг долларга якунлангани хабар қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан