Туркманистон йил охиригача Афғонистонга озиқ-овқат, кийим-кечак ва нефть маҳсулотлари етказиб беради

Туркманистон йил охиригача Афғонистонга озиқ-овқат, кийим-кечак ва нефть маҳсулотлари етказиб беради

Туркманистон йил"Нейтрал Туркманистон" газетасининг ёзишича, ҳукумат йиғилишида гуманитар юкларни тайёрлаш бўйича мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов буйруқ имзолаган.

Буйруққа кўра, "Қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати вазирликлари, "Туркмангаз" давлат концерни, Сейди нефтни қайта ишлаш заводи, "Туркманбоши" нефтни қайта ишлаш комбинати ҳамда Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи рўйхатда кўрсатилган товарларни Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида топшириш" кўзда тутилган.

Тахминан 2 ҳафта олдин Ашхободда бўлиб ўтган ЭКО саммитида Туркманистон раҳбари жанубий қўшнисига зудлик билан гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирган ва 4 декабрь куни уни тайёрлаш бўйича тўғридан-тўғри топшириқ берган эди.