Туркманистон: Ёш спортчи чемпионатда биринчи ўринни эгаллагани учун калтакланди

Туркманистон: Ёш спортчи чемпионатда биринчи ўринни эгаллагани учун калтакланди

Aхал вилоятининг Бахарден туманида бўлиб ўтган жанг санъати турларидан бири бўйича мусобақа тугаганидан сўнг, 14 ёшли ғолиб Сулаймон Турсунбоев нотаниш кишилар томонидан номаълум тарафга олиб кетилди. Ўсмир қаттиқ калтакланди.

Turkmen.news манбасига кўра, атрофдагилар тез ёрдам чақиришган.  Йигит пойтахтдаги касалхоналардан бирига олиб борилди, аммо шифокорлар Сулаймонга ёрдам беришдан бош тортдилар ва хизматчиларга уни 500 километрдан кўпроқ масофада жойлашган, Дашогуз вилоятига олиб боришни маслаҳат беришди.  Ўспирин пойтахтдан олиб кетилган, вилоят касалхонасига олиб борилган ва бир неча кундан кейин вафот этган.

Aҳал ва Тошҳовуз вилоятларидаги turkmen.news манбалари бир-биридан мустақил равишда воқеа тафсилотларини айтиб беришди.  14 ёшли болакай, келажакда спортчи бўлиб, халқаро спорт майдонида Туркманистонни улуғлай оладиган, спортда ҳалоллик ва одоб-ахлоқ каби муҳим фазилатларни намоён эта оладиган спортчи бўлишни орзу қиларди.

Феврал ойининг бошларида Сулаймон Бахарден шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича мусобақаларда қатнашди.  Ҳал қилувчи жанг олдидан унга рақиб — Туркманистон Ички ишлар вазирлиги олий ўқув юртининг ёш курсанти кўрсатилди. Спорт тили билан айтганда, расмийлар Сулаймондан "рақиб остида ётишини" сўрашди.  Aммо Сулаймон, амбицияларга тўла ва ўз қобилиятларига ишонган бошланғич олимпиада эгаси, бу маслаҳатни тушунмади, ёки у жангни жангсиз "тарк этишни" ва "рақиб остига ётишни" хоҳламади.  С. Турсунбоев ўжар, аммо адолатли курашда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни эгаллади.  Диплом олди ва ўз вазн тоифасида чемпион деб эълон қилинди.

Бола ва устозининг қувончи узоқ давом этмади.  Турнир якунлангандан сўнг дарҳол номаълум одамлар мураббийга ҳужум қилиб, уни шафқатсизларча калтакладилар ва ҳужум жойига ташладилар. Ғолиб бўлган йигит номаълум томонга олиб кетилди.

"Ўғлимиз Aмерикада Туркманистон байроғини кўтаришни, чемпион бўлишни орзу қилар эди, у кейинчалик Туркманистон президентининг ўзи қўлини сиқиб қўйишини айтганди", - дейди Сулаймоннинг онаси.