Туркманистонда 18 ёшдан ошган фуқароларни мажбурий тартибда эмлаш бошланди

Туркманистонда 18 ёшдан ошган фуқароларни мажбурий тартибда эмлаш бошланди

«Нейтраль Турманистон» газетасида 7 июль куни Туркманистон Тиббиёт саноати ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг мамлакатда 18 ёшдан ошган фуқароларни мажбурий тартибда эмлаш ишлари бошланиши ҳақидаги ахбороти эълон қилинди, деб ёзмоқда «Хроника Туркменистана».

Фақат вакцина компонентларига аллергияси борлар, ҳомиладорлар ва эмизикли фарзанди бор аёллар, юқори ҳароратда юрган ёки сурункали касаллиги оғир босқичга келган шахслар истисно тариқасида вакцинация қилинмайди.