Туркманистонда алкашлар ва фоҳишалар пахта теримига мажбуран жўнатилди

Туркманистонда алкашлар ва фоҳишалар пахта теримига мажбуран жўнатилди

Туркманистонда пахта йиғим-теримига бюджет ташкилоти ходимлари ва ҳарбийлардан ташқари алиментдан қарздорлиги бор шахслар, рўйхатга олинган алкашлар ҳамда фоҳишалар мажбурий тарзда жалб қилинмоқда.

Мазкур фуқаролар Сердар этрапидаги “Азади”, “Яшлик”, “Сарп”, Жаҳангир” деҳқон бирлашмалари, шунингдек, Берекет этрапининг “Узинсув”, “Маҳтумқули”, “Туркманистон” деҳқон бирлашмаларида пахта теришга мажбуран жўнатилди.

Пиёнисталар ва фоҳишалар пахта теримига “ахлоқ тузатиш” мақсадида жўнатилаётгани таъкидланмоқда. Жорий йилда Туркманистонда 1 миллион 250 минг тонна пахта етиштириш режалаштирилган.