Туркманистонда "итбоқарлик" учун унвонлар таъсис этилди

Туркманистонда

Туркманистон парламенти "Хизмат кўрсатган итбоқар" ва "Халқ итбоқари" фахрий унвонларини яратиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини қабул қилди. Бу ҳақда Turkmenportal’га таяниб, «РБК» хабар берди.

Тегишли қонунлар Туркманистон Мажлиси томонидан навбатдаги йиғилишда қабул қилинди. Туркманистон парламентида таъкидланганидек, дунёда тарихий ва маданий меросни сақлаш ва оммалаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу фахрий унвонларни оладиганлар учун унга тақдим этилган нишонларнинг эскизларини шахсан тасдиқлади.