Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергия импорти қайта тикланди
5.12.2019 19:27,  
179

“Туркменэнерго” электр узатиш тармоғи таъмирланиб, импорт амалиёти тикланди, деб хабар қилди “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” матбуот хизмати.

2019 йил 4 декабрь куни соат 10:53 да “Сердар” (Туркманистон) ва “Қоракўл” (Ўзбекистон) подстанцияларини боғловчи 500 кВли ҳаво электр узатиш тармоғида фавқулотда ўчиш ҳолати содир бўлган эди.

Магистрал тармоқдаги носозликни бартараф этиш учун “Туркменэнерго” корпорацияси ҳудудий бўлимларининг бригадалари зарар етган жойларини аниқлаш ва бартараф этиш учун юборилганди. Кейинчалик маълум бўлдики, “Туркменэнерго” балансидаги электр тармоғи чегара ҳудудига яқин жойда узилган бўлиб, линия ўзбекистонлик энергетиклар томонидан таъмирланди.

““Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ мутахассислари томонидан 807- ва 820-таянч устунлар орасида олиб борилган таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, яъни бугун соат 16:23 да “Қоракўл” ва “Сердар” подстанцияларини боғловчи Л-512 ҳаво тармоғи ишга туширилиб, Туркманистондан қабул қилинаётган электр энергия амалиёти тўлиқ тикланди”, - дейилган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан