Турмушга чиққан аёл тасодифан ўзининг эркак эканлигини билиб қолди

Турмушга чиққан аёл тасодифан ўзининг эркак эканлигини билиб қолди

Хитойда турмуш қурган 25 ёшли аёл тўпиғи чиққанлиги учун шифохонага борганида ўзининг эркак эканлигини билиб қолди. Бу ҳақда маҳаллий «Global Times» нашри хабарига таяниб ёзмоқда 'Xabar.uz'.

Газетанинг ёзишича, ХХРнинг шарқий провинцияларидан бирида яшовчи Пинпин ҳайз кўрмаган ва ҳомиладор бўлолмаган.

Текширувлар натижасида унинг бачадони ва тухумдонлари йўқлиги, аёл жинсий аъзолари ривожланмаганлиги аниқланди. Бундан ташқари, Пинпинда эркакларга хос Y-хромосома мавжуд. Бу унинг генетик жиҳатдан эркак эканлигини англатади. Aммо шифокорлар унинг танасида яширин эркак жинсий аъзоларини топа олишмаган — эҳтимол, улар мутацияга учрагандир.

Тўлиқ текширувдан сўнг Пинпинга туғма касаллик ташхиси қўйилди. Бунга оиласидаги яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ сабаб бўлган бўлиши мумкин.