"Турон"га қарши ўйиндан кейин бош ҳакамга "карате" усулини кўрсатган "Нефтчи" футболчиси суд залидан озод қилинди

Ўзбекистон футболчилари касаба уюшмаси раиси Камолиддин Мурзоев ўзининг Фаsебоокдаги саҳифасида маълум қилишича, "Нефтчи" футболчиси Жамшид Тўрақулов суд залидан озод қилиниб, уйга қўйиб юборилган. 

Футболчи икки ойдан кўпроқ вақтни ҳибсда ўтказди.

Маълумот учун, Жамшид Тўрақулов  "Турон"га қарши ўйиндан кейин бош ҳакамни тепгани учун ЎФА томонидан 10 йилга дисквалификация қилинганди. Бу жазо чораси ўз кучида қолган.