Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Кушербаев Тошкент туманидаги 26-мактаб директори билан боғлиқ воқеаларга ўз фикрини билдирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Кушербаев Тошкент туманидаги 26-мактаб директори билан боғлиқ воқеаларга ўз фикрини билдирди

Инсонда иккита кўз бор: ўнг ва чап. Яхшилик истаса ўнг кўз билан қарайди, ёмонлик истаса чап кўз билан. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Тошкент туманидаги 26-мактаб директори билан боғлиқ ишлар янгича бурилиш олмоқда — дея ўз телеграм саҳифасида ёзмоқда.

Мактаб директорининг гапларини эшитиб туриб, агар унинг ишига ўнг кўз билар қаралса аслида уни давлат мукофотига тавсия қилиш керак экан, деган фикрга келади инсон. 

Бироқ афсуски уларнинг фаолиятига бошданоқ чап кўз билан қараш мақсад қилинган кўринади. 

Ҳаммасини вақт кўрсатади. Бу аниқ. Бироқ нима бўлганда ҳам айбсизлик презумциясига амал қилишда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар ҳаммага ўрнак бўлиши керак. Буни бошқалар тушунмаса ҳам қонунни ҳимоя қилувчи прокуратура ходимлари яхши билишади. 

Лекин нега ўзлари бунга амал қилмади, нега бу ишни бутун оммага эълон қилишга шошилди, нега мактаб олдида қурилиш қилмоқчи бўлаётган тадбиркорнинг(эркак) мактаб директори, депутат қолаверса аёл кишини кўпчилик олдида обрўсизлантириб, қўл кўтаргани воқеасига кўз юмилди... булар тушунарсиз. 

Лекин нима бўлсаям мактаб директори бўлган аёлнинг таълимга  фидойилиги, унча мунча эркакдан кўра мард ва кучлироқ эканлигига тасанно! Улар "туя эмаслигингни исботла" синдроми билан курашаяптилар.

Буни кўриб эркакман, деб тирноқ тагидан кир қидириб юрганларга эса битта гап: бу кунингдан ўлганинг яхши.