«У АҚШнинг энг ёмон президенти бўлиб қолади» — Шварцнеггер Трампни Гитлерга ўхшатди

«У АҚШнинг энг ёмон президенти бўлиб қолади» — Шварцнеггер Трампни Гитлерга ўхшатди

Америкалик машҳур актёр Арнолд Шварцнеггер АҚШ президенти Доналд Трамп тарафдорлари томонидан Капитолийга ҳужумни 1938 йилда Адолф Гитлернинг яҳудийларни йўқ қилишга қаратилган тажовузига қиёслади. Актёр бу ҳақда ўзининг Твиттерида жойлаштирилган видеомурожаатида айтиб ўтган.

Кино юлдузининг сўзларига кўра, Трамп АҚШ тарихидаги энг ёмон президентга айланади. «Президент Трамп адолатли сайлов натижаларини ўзгартиришга ҳаракат қилди. У одамларни ёлғонга ишонтириш орқали давлат тўнтаришини уюштиришга уринди», — деди Шварценеггер 20 январ куни лавозимига киришадиган  Жозеф Байденни қўллаб-қувватлаб.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 3 ноябрь куни ўтган сайловларда демократ Жо Байден ғалаба қозонди. Аммо унинг рақиби Доналд Трамп сайловлар сохталаштирилганини таъкидлаб келади. 

6 январь куни Трамп тарафдорлари Капитолий биносига ҳужум қилиб, тартибсизликлар келтириб чиқарди.