«У ҳалол, тоза ва ҳаловати йўқ одам» – Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Ғаниев ҳақида

«У ҳалол, тоза ва ҳаловати йўқ одам» – Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Ғаниев ҳақида

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясида давлат раҳбари вилоятнинг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳақида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Ғаниев кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди. У бош вазир бўлган пайтимдан бери ёнимда юрибди. Унинг энг катта буюк фазилати бор, у ҳалол, тоза ва ҳаловати йўқ одам. У ўзини юз фоиз ишга бағишлаган. Фарғона халқининг оғир, синовли кунларида жуда катта иш қилди, ўзини кўрсатди. Фарғонада қаттиққўллиги, билими билан вилоят ривожига катта ҳисса қўшди. Уни Фарғонадаги тажрибаси, ҳалоллигини инобатга олиб, мамлакатдаги энг оғир соҳа – қишлоқ хўжалиги соҳасига масъуллардан бири қилиб тайинладим. У талабчанлиги, қаттиққўллиги ва ҳаловати билан энг оғир соҳада ҳам ижобий ўзгаришлар қилишига ишонаман», — деди давлат раҳбари.