«Уч кун муддатда коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолияти кучайтирилсин» — Шавкат Мирзиёев

«Уч кун муддатда коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолияти кучайтирилсин» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича 2020 йил ноябрь ойида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказаётгани ҳақида хабар берилган эди. Йиғилишда Президент коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолияти кучайтириш бўйича топшириқ берди.

Хабарга кўра, бунга сўнгги ойда коронавирусга чалиниш ҳолати кўпайгани, инфекциядан ўлим ҳолатлари қайд этилаётгани сабаб бўлмоқда.

«Жорий йил бошида кунига ўртача 30–40 нафар бемор аниқланган бўлса, март ойи ўрталаридан бу кўрсаткич 160–180 нафарни ташкил этмоқда. Касалликнинг ўта оғир кечиши, ҳаттоки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда. Бунинг сабаби кўпчилик фуқаролар хотиржамликка берилиб, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин талабларига бефарқ бўлиб қолди», — дейди Президент.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев бу борада бош вазир ва вилоят ҳокимларига топшириқ берди.

«Бош вазир Арипов вилоят ҳокимлари билан бирга уч кун муддатда коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтирсин», — дейди Президент.