Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уч нафар судья навбатдаги муддатга, бир нафари ваколат муддати даврига қайта тайинланди
28.06.2021 18:26,  
229

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг куни кеча бўлиб ўтган йиғилишида яна уч нафар судья навбатдаги муддатга, бир нафари ваколат муддати даврига қайта тайинлади.

Кенгаш қарори билан:

Шарофиддин Пулатжонович Хамраев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Отабек Мўминович Сиддиқов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман судининг раиси лавозимига;

Мамиржон Курбанович Туйчиев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Байрамали Уралбоевич Норов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Бундан ташқари Кенгаш аъзолари судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддати учун уч нафар номзодни кўриб чиқиб, барчасини захирада қолдириш, шунингдек, ёзма аризасига биноан ҳамда судьялик қасамёдини бузганлиги учун жиноят ишлари бўйича Юқоричирчиқ туман судининг судьясини лавозимидан озод қилишда ҳақида ҳам қарор қабул қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан