Уч ойда 455 та электромобиль импорт қилинди

Уч ойда 455 та электромобиль импорт қилинди

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 13,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 455 та электромобиль импорт қилинган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.

2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

— Хитой – 426 та
— Германия – 13 та
—  Гонконг – 7 та
—  БАА – 3 та
—  Эстония – 2 та
—  АҚШ – 1 та
— Канада – 1 та