Уч ойлик ўғлини уч хонали квартирага алмаштираётган навоийлик аёл қўлга олинди

Уч ойлик ўғлини уч хонали квартирага алмаштираётган навоийлик аёл қўлга олинди

Навоий вилоятида ўз боласини уч хонали квартирага алмаштиришга уринган аёл ва унинг отаси қўлга олинди.

Расмий хабарга кўра, аёл ва унинг отаси 23 май куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир пайтида қўлга олинган.

“Айни пайтда Навоий вилоятида ижарада турадиган 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган З.О исмли аёл ўз боласини сотаётган пайтда қўлга олинди.

2020 йилда туғилган ўғлини тахминий баҳоси 250 миллион сўм турадиган уч хонали квартирага алмаштираётган вақтда қўлга олинди. Аниқланишича, З.О бу ишни 1951 йилда туғилган отаси ҳамкорлигида амалга оширишга уринган” дейилади хабарда.