Уч юракли бола: Санкт-Петербургда 11 ёшли болага иккита юрак трансплантация қилинди

Уч юракли бола: Санкт-Петербургда 11 ёшли болага иккита юрак трансплантация қилинди

Санкт-Петербурглик  Рим исмли болага 8 ёшида дилатацион кардиомиопатия ташхиси қўйилди, бу касалликда юрак мушаги - миокарднинг иши бузилади.

Биринчи юрак трансплантацияси Ҳиндистонда амалга оширилди, аммо бир ойдан сўнг танаси янги органни рад этди.

Петербурглик шифокорлар тиббий марказда иккинчи операцияни ўтказдилар.  Жарроҳлик амалиёти 4,5 соат давом этди.

Оддий трансплантация билан таққослаганда, шифокорлар ушбу операция икки баробар қийин бўлганлигини тан олди.

Биринчидан, 11 ёшли болакай ҳаёти давомида ўзидан анча оғир вазнда бўлган катта ёшлилардан юрак трансплантациясини ўтказган.

Иккинчидан, бундай процедураларнинг ҳар бири муаллифлик хусусиятига эга: умумий қоидалар мавжуд, аммо томирларни қандай қилиб тўғри боғлаш керак, чокларни нимага ва қаерга қўйиш керак, жарроҳлик пайтининг ўзида қарор қилишга тўғри келади.

Aммо ҳамма нарса амалга ошди. Романинг аҳволи яхши. У бир ойдан кейин шифохонадан чиқарилади. Шифокорларнинг айтишича, келажакда бола ҳатто спорт билан ҳам шуғулланиши мумкин. Aмалга оширилган операция ҳеч қандай чекловларга сабаб бўлмайди.