Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UEFА "Фенербахче" клубини жаримага тортди
6.08.2022 19:20,  
36

UEFА Туркиянинг “Фенербаҳче” клубини Киевнинг “Динамо”си билан ўйинда мухлислар томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар учун жазолади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар қилинди.

Чемпионлар лигасининг 2-саралаш босқичи (1:2) ўйини чоғида турк жамоаси мухлислари Россия Президенти Владимир Путин номини айтиб ҳайқирган ва улар майдонга турли-хилдаги буюмларни улоқтиришган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан, ташкилот “Фенербаҳче”ни 50 000 евро жаримага тортди ва кейинги Европа мусобақаларида камида 5 000 мухлисни сиғдира оладиган секторларни ёпишга қарор қилди.

Қайд этиш керакки, Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятни бой берган Туркия жамоаси Европа лигаси саралашида иштирок этмоқда. Турк клуби 3-саралаш босқичи доирасидаги уй учрашувида Чехиянинг “Словацко” клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан