Гулистонлик 67 ёшли бемор коронавирусдан вафот этди

Гулистонлик 67 ёшли бемор коронавирусдан вафот этди

Гулистон шаҳрида яшовчи 67 ёшли фуқаро А.А. (эркак) тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, умумий ҳолсизлик сабабли COVID-19 инфекциясига намуна топширган. 5 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган ва шу куни Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

12 июль куни ўткир нафас етишмовчилиги ҳисобига реанимация бўлимига ўтказилган. Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай, бемор икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабабли вафот этди.