UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов спортчилик фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида Инстаграм саҳифасида ишора қилди.
"Ҳар доим ҳам ўйнаш мумкин эмас. Ҳар ўйиннинг ниҳояси бор. Энг яхшиси аслинг каби бўлишдир", деб ёзди курашчи.
Аввалроқ Ҳабибнинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов ҳам унинг 2 ёки 3 та жангдан сўнг фаолиятини якунлаши ҳақида айтганди.
Нурмагомедовнинг навбатдаги рақиби америкалик Тони Фергюсон. Ўйин 2020 йилнинг баҳорида Лас-Вегас ёки Москвада ўтказилиши режалаштирилган.