UFC Масвидал – Ковингтон жангини ташкил этиш устида ишламоқда

UFC Масвидал – Ковингтон жангини ташкил этиш устида ишламоқда

UFC президенти Дана Уайтнинг айтишича, ташкилот Хорхе Масвидал ва Колби Ковингтон ўртасидаги жангни ўтказмоқчи.Бу ҳақида оламспорт хабар бермоқда"Биз ушбу жанг устида ишламоқдамиз. Бу баҳсни барча кўришни истайди. Умид қиламанки, бу йил барчасини амалга оширамиз.
2021 йилда бизни катта жанглар кутиб турибди. Яқин орада, барчасини ташкил этишга ҳаракат қиламиз. Масвидал - Ковингтон жанги шулар жумласидандир", - деди Уайт.
Аввалроқ, Масвидал ва Ковингтон феврал ойида жанг қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.