UFC президенти Ҳабиб Нурмагомедов борасида муҳим қарорга келинганини маълум қилди

UFC президенти Ҳабиб Нурмагомедов борасида муҳим қарорга келинганини маълум қилди

UFC президенти Дана Уайт яқин келажакда россиялик Ҳабиб Нурмагомедовни енгил вазн тоифасида чемпионлик камаридан маҳрум қилмаслигини айтди. «MMA Fighting» томонидан хабар берилган.

«Ҳабиб Конор ва Порье устидан ғалаба қозонди. У ҳақиқий чемпион. Ҳозирча унинг унвонини бекор қилмаймиз. Ҳабиб тез орада Лас-Вегасга учиб кетади. Биз у ерда Нурмагомедов суҳбатлашамиз ва кейин нима қилишимиз кераклигини ҳал қиламиз», дейди Уайт.

Нурмагомедов ҳафта бошида UFC чемпионлик камаридан воз кечишга тайёрлигини айтган эди. 

«Мен фаолиятимни тугатганман, йигитлар чемпионлик учун курашсин», деган эди у «Матч ТВ» телеканали дастурида.

Ўтган йилнинг 24 октябрь куни Ҳабиб Нурмагомедов Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 254 мусобақасида АҚШлик Жастин Гейджи қарши баҳсда ўзининг чемпионлик камарини учинчи маротаба муваффақиятли ҳимоя қилди. Ана шу жанг якунида спортчи фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди.

Шунингдек, Нурмагомедов UFCдан вазн тоифасидан қатъий назар уни рейтингда биринчи ўринга қўйишни илтимос қилган эди. Ташкилот раҳбарияти аввал АҚШлик Жон Жонсдан кейин рейтингда иккинчи поғонада турган россиялик курашчининг бу илтимосини бажарди.