UFC раҳбари Хабибга жанг таклиф қилди

UFC раҳбари Хабибга жанг таклиф қилди

UFC раҳбари Дана Уайт енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедовга октагонга чиқишни таклиф қилган.

"Хабиб билан гаплашдим ва унга сентябрда жанг ўтказишни таклиф қилдим. У худди сиздек кулиб қўйди. Бошқа нимадир дедими? Йўқ, фақат кулиб қўйди. У билан ҳали тушлик қиламиз", - деди Дана.

Эслатиб ўтамиз, Хабиб Нурмагомедов кеча тонгда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган UFC 259 кечасида Ислам Махачевга секундантлик қилганди.