Украианада фавқулодда ҳолат жорий этиш бўйича қарор қабул қилинди

Украианада фавқулодда ҳолат жорий этиш бўйича қарор қабул қилинди

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) Донецк ва Луганск вилоятларидан ташқари бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этишга қарор қилди. 

Энди Миллий хавфсизлик кенгашининг қарори 48 соат ичида Украина Олий Радаси томонидан тасдиқланиши керак.

Даниловнинг сўзларига кўра, фавқулодда ҳолат 30 кунга жорий қилинади, зарурат туғилса, Украина президенти уни яна 30 кунга узайтириши мумкин.

Фавқулодда ҳолат шароитида жамоат тартиби кучайтирилиши ва транспорт ҳаракати чекланиши мумкин, деди Данилов. Унинг сўзларига кўра, комендантлик соати айрим ҳудудларда фақат зарурат туғилганда – Россия томонидан тажовуз кучайган тақдирда жорий этилади.

МХМК котиби фавқулодда ҳолат жорий этилиши украиналиклар ҳаётига «радикал» таъсир кўрсатмаслигига ишонтирди. Унинг қўшимча қилишича, агар керак бўлса, Украинада ҳарбий ҳолат жорий қилинади.