Украина 1,5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам олганини маълум қилди

Украина 1,5 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам олганини маълум қилди

Украинанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун олинган ҳарбий ёрдам қиймати 1,5 миллиард доллардан ошди. Киев икки минг тоннадан зиёд қуроллар, ҳарбий ускуналар олган. 18 давлат Украинага қурол етказиб берди, деб баёнот берди Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Эмина Жапарова.

“Украинага, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Литва, Эстония, Латвия, Польша, Чехия, Нидерландия, Дания, Франция, Германия, Туркия ва бошқа давлатлар ўзларининг ҳарбий ва молиявий ёрдамини кўрсатди", деди у сешанба куни ўтказган брифингда.