Украина Молия вазирлиги урушда қанча зарар кўрилганлиги очиқлади. Бу ҳақда манбаси хабар бермоқда.
Украина молия вазири Сергей Марченко урушдан кўрган зарарни 500 миллиард долларга баҳолади.
«Кўплаб таъминот занжирлари бутунлай узилди, кўплаб корхоналар вайрон бўлди, баъзилари уруш режимида ишлай олмади, кўплаб ишчилар шунчаки кетишди. Иқтисодиёт вазирлиги йўқотишлар ялпи ички маҳсулотнинг учдан бир қисмидан ярмигача бўлади деб ҳисоблаган.
Маълумотларга кўра тахминий зарар 500 миллиард доллар бўлиши мумкин аммо, аниқ зарарни фақат урушдан кейин ҳисоблаш мумкин», — деди Марченко.
Уруш муносабати билан божхонада юзага келган муаммолар туфайли бюджет даромадлари кескин қисқарди.