⚡Украина Россия билан турли форматларда учрашишга тайёр — Зеленский

⚡Украина Россия билан турли форматларда учрашишга тайёр — Зеленский

Зеленский ўзининг Telegram'даги саҳифасида украин ва рус тилларида Украина чегарасида 200 мингга яқин рус аскари борлигини ва Украина томон ҳаракатланиш бошланганини айтиб ўтди.

Украинанинг Россияга таҳдид солмаётгани ва бундан кейин ҳам солмаслигини ифода этган Зеленский, Россия билан ҳеч қандай уруш, жумладан, қайноқ уруш бўлишини истамаслигини таъкидлади.

Шунингдек у, "Бугун Россия Федерацияси Президенти билан телефон орқали қўнғироқ қилишни сўрадим. Жавоб эса йўқ. Лекин ҳақиқий сукунат Донбассда бўлиши керак", деди.