Украинада 9 май - Ғалаба куни нишонланмайдиган бўлди

Украинада 9 май - Ғалаба куни нишонланмайдиган бўлди

Украина 9 май - Ғалаба кунини нишонламайди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко «Украина 24» каналига берган интервьюсида айтиб ўтди

Украина Европа давлатлари каби Иккинчи жаҳон урушининг сабабларини тан олишга тайёр, деди Пристайко. Унинг айтишича, "Европа давлатлари бир-бирини кечиришга рози".

"Шуларни ҳисобга олиб биз байрамни нишонламаймиз", деди вазир.

2015 йилдан Украинада 8 май - Хотира ва муроса куни сифатида нишонланади.