Украинада автобусни гаровга олган террорчи ҳибсга олинди (видео)

Украинада автобусни гаровга олган террорчи ҳибсга олинди (видео)

Украинанинг Луцк шаҳрида автобусни ичидаги йўловчилари билан гаровга олган ва ушлаб турган Максим Кривош махсус кучлар томонидан қўлга олинди. Гаровга олинганлар озод қилинди.

Ҳибсга олинишидан аввал Кривош Украина президенти Владимир Зеленский билан гаплашган. Президент террорчининг талабларидан бирини бажарди: у видеомурожаатни ёзиб олди. Видео нашр этилгач, Кривош дастлабки гаровга олинганларни: икки аёл ва бир болани озод қилди.

Кривош 21 июль куни эрталаб автобусни гаровга олди. Полиция унинг қурол ва портловчи моддаларга эга эканлигини хабар қилди. Террорчи Украина амалдорлари ва йирик ишбилармонлардан “Мен қонуний террорчиман” ва 2005 йилдаги “Ер кўчкиси” филми. Ҳамма томоша қилсин" деган жумлалар бўлган видеомурожаат ёзишларини талаб қилди.

Кривош аввал ҳам жиддий жиноятлар учун бир неча бор судланган. Полиция маълумотларига кўра, эркак руҳий касалликка чалинган ва психиатрда рўйхатга олинган.