Украинада поезд, самолёт, автобус ва метро ҳаракати тўхтатилди

Украинада поезд, самолёт, автобус ва метро ҳаракати тўхтатилди

Украина Вазирлар Маҳкамаси короавирус тарқалишининг олидини олиш мақсадида 18 март кунидан автобус, авиа ва темирйўл алоқаси ва метро ҳаракатини тўхтатишга қарор қилди.

Украина Президенти Владимир Зеленский бу ҳақда тегишли қарорни чиқариш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига топшириқ берди.

"2020 йилнинг 18 марти соат 12.00 дан Украинада шаҳарлараро темирйўл, авиация ва автобус қатновлари, метрополитен фаолияти тўхтатилади", деб ёзди Украина Инфраструктура вазири Владислав Криклий.

Унинг айтишича, ҳукумкат қарори билан шаҳар маршрутка, троллейбус, автобус, трамвай транспортларида 10 тагача йўловчига рухсат этилади.