Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4,5 мингдан ошди

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4,5 мингдан ошди

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4,5 мингдан ошди. Энди Молдовадаги ватандошларни эвакуация қилишга киришилмоқда.

7—8 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 428 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 69 нафар аёл, 48 нафар вояга етгаман шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди.

28 февралдан 8 мартга қадар 21 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 787 нафар ватандошимиз қайтарилди, дея хабар бермоқда ТИВ расмий вакили.

8 март куни яна иккита рейс амалга оширилиши режалаштирилган. «Дунё» агентлиги маълумотларига кўра, Катовицеда Ўзбекистонга қайтишни кутаётган яна 300 ватандош қолган.

Шу билан бирга, Молдова ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди.