Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украинанинг ЕИга кириш муддати ислоҳотларнинг амалга оширилишига боғлиқ – Еврокомиссия раҳбари
20.05.2022 14:58,  
37

Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Украинанинг Европа Иттифоқига (ЕИ) қўшилиш муддати, бошқалар қатори, мамлакат можародан қанчалик тез қутулиши ва керакли ислоҳотларни амалга оширишига боғлиқ бўлишини маълум қилди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.

Мамлакатнинг Европа Иттифоқига кириши одатда ариза берилган кундан бошлаб бир неча йил давом этади. «Аъзоликка номзод бўлишдан олдин бироз вақт кетади. Европа Иттифоқига қўшилиш тартиби қўшилаётган мамлакатлар ўзини қандай тутишига ҳам боғлиқ» – деди Урсула фон дер Ляйен.

«Таъкидламоқчиманки, кўп нарса Украинанинг ўзига– бу уруш тугаганидан кейин у қандай ўзини тиклай олади, биз унга қандай ёрдам берамиз, ислоҳотларни қандай амалга оширади, олигархлардан қандай қутулади, қандай қилиб у зарур иқтисодий ислоҳотларни амалга оширади – мана шуларга боғлиқ», - дея тушунтирди ЕК раҳбари ва тикланиш учун Киевга молиявий ёрдам кўрсатишни мамлакатдаги ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлашни таклиф қилди.

Олдинроқ Германия канцлери Олаф Шольц Бундестагда сўзлаган нутқида ЕИ Украинага тез ва прагматик ёрдам кўрсатаётгани, бироқ Иттифоққа қўшилиш узоқ жараён эканини айтган эди. Ўз навбатида, Франция Президенти Эммануэл Макрон Украина каби давлатлар учун ҳамжамиятга қўшилиш истиқболини бир неча йил ичида амалга ошириб бўлмаслигини, бу ўнлаб йилларга чўзилиши мумкинлигини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан