Украинанинг элчиси меҳмонхонада жонсиз ҳолда топилди

Украинанинг элчиси меҳмонхонада жонсиз ҳолда топилди

Foto.Aniq.uz

Таиланд полициясида маълум қилинишича, элчининг жасадида зўравонлик аломатлари аниқланмаган.

Б соат 5:30 атрофида меҳмонхонадаги хонасида жонсиз ҳолда топилган. Элчи ўғлининг айтишича, отаси бир кун олдин ўзини яхши ҳис қилган. Таъкидланишича, элчи соат 4:30 атрофида заҳарланиш аломатлари билан уйғонган, сўнгра ҳушини йўқотган.

Дипломатнинг жасади ёриш учун дастлаб маҳаллий шифохонага жўнатилган. Сўнгра жасад Бангкокдаги полиция госпиталига ўлим сабабини аниқлаш учун келтирилган.

Элчи 45 ёшда бўлган. У Таиланддаги элчихонага 2015 йилдан раҳбарлик қилиб келган. Дипломат ўз вақтида Украинанинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги ваколатхоналарида фаолият юритган.