"Умра" зиёратчиларининг Ўзбекистонга қайта кириб келиш тартиби белгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтириш билан биргаликда Умра зиёратчиларининг Ўзбекистонга кириб келиш тартиби белгиланмоқда.

Хусусан, Умра зиёратидан қайтадиган Ўзбекистон фуқароларидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс тест Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олинади ва манфий натижасига қараб мамлакатга киритилади.

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида ушбу натижаларга мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди",-дейилади хабарда.