Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Умра зиёрати нархи ошиши тасдиқланди
19.03.2022 20:20,  
314

Кеча, 18 март куни Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳозирги кунда Рамазон ойида Умра зиёратини юқори савияда ташкил этиш бўйича ҳамкор ширкат масъуллари билан ўзаро мулоқот олиб борилмоқда. Хусусан, Рамазон ва Шаввол ойлари учун янги шартнома лойиҳалари ишлаб чиқилган. Бунда зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини юқори савияда ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Қайд этилишича, ҳамкор ширкат томонидан Саудияда карантин талаблари юмшатилгани сабаб дунё мамлакатларидан умра зиёратига келувчилар сонининг кескин ошиб кетган. Бу эса меҳмонхона ижараси нархининг сезиларли кўтарилишига сабаб бўлиши, транспорт, озиқ-овқат, виза тўловларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир зиёратчи учун белгиланган тўлов суммасига қўшимча тўлов қилиниши маълум қилингани айтилди. Йиғилишда билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Аввалроқ ҳозирги кунда Саудия Арабистонида меҳмонхона ва бошқа турдаги сервисларга талаб ошишига, хусусан, Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра тадбирларининг нарх-навосига ҳам таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан