Уни енгмоқчимисиз, унда буни енг - Ханойлик ошпаз коронабургер тайёрламоқда

Уни енгмоқчимисиз, унда буни енг - Ханойлик ошпаз коронабургер тайёрламоқда

Вьетнам пойтахти Ханойдаги ошхоналардан бирининг ошпази коронавирусни эслатувчи бургер тайёрлаб, уни мижозларига тақдим этмоқда.

Ошпаз Хоанг Тунг ҳамда унинг жамоаси тайёрлаётган бургерлар устида вируснинг микроскопик тасвиридаги тожлар мавжуд. У кўк чой билан биргаликда мижозларга таклиф этилмоқда.

"Бизда шундай ҳазил бор - сиз нимадандир қўрқсангиз, уни истеъмол қилишингиз керак", - дейди Тунг.

Вьетнамда вирус туфайли кўплаб бизнеслар ёпилиб кетаётганига қарамай, ошхона кунига 50 га яқин бургер сотмоқда.

Ҳозирда мамлакатда 148 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Пойтахт Ханой ҳамда Хошимин шаҳарларида бирламчи зарурат таркибига кирмайдиган барча дўкон ҳамда заводлар ёпилган.