Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"Универсалбанк" ва "Оиламаркет" ташкилотининг найранглари ёхуд асоссиз ечилган кредит
17.08.2022 12:46,  
172

СберкассаУз телеграм каналида "Универсалбанк" ва "Оиламаркет" ташкилотининг найранглари" номли навбатдаги мурожаат келиб тушган. Мурожаатда айтилишича: "Менда бир муаммо бор. Хуллас мен 2021 йил июль ойида "Оиламаркет" кредит ташкилотидан кондиционер сотиб олганман. Тўловларини вақтида тўлаб, бу кредитни 2022 йил июнь ойида ёпганман. Охирги марта менга шу кредит ташкилотиданман июнь ойидаги кредитга 900 минг.сўм тўласангиз шу билан қарзингиз қолмайди деб телефон қилганди. Мен тўловни қилиб бўлиб, кредит ташкилотига телефон қилиб бошқа қарздорлигим йўқлигини аниқлаштирганман ҳамда улар менга ҳақиқатдан ҳам қарзим йўқлигини билдирувчи қоғоз юборишди(юқоридаги расмда кўрсатилган).

Лекин орадан вақт ўтиб менинг картамдан Универсалбанк асоссиз 1.5 млн.сўм ечиб олди. Охирги марта менга кредитни тўланг деб телефон қилган одамни аниқлаштирсам, у Универсалбанк ходими экан. Бу ерда банкни нима алоқаси бор? Нега банк асоссиз мендан пул ечиб олади? нега қарзим бўлмаса ҳам Универсалбанк пул ечиб олди?

Энди эса, Универсалбанк билан гаплашсам, "Оиламаркет" бошлиғини номерини беряпти. Улар билан гаплашсам, агар банк яна бир марта сиздан шунақа қилиб пул олса менга айтинг ёки прокуратурага мурожаат қилинг деяпти. Хуллас иккаласинининг найранги ичида қолдим", — дейди мурожаатчи.

"Ушбу муаммони иккита ташкилот бир-бирига копток қилиб тепаётганини яққол сезишингиз мумкин. Бу масалани ҳам ҳар доимгидек, Марказий банк ижобий ҳал қилиб беради деган умиддамиз. Чунки, Универсалбанк мурожаатларга тупуриб қўйган. Агар эътиборсиз бўлмаганида кўр-кўрона муносабатлар ёзмасди. Бу банкка ё матбуот котиби керак ёки муносабат ёзишни биладиган бир саводли ходим керак. Бу мурожаат ҳам Марказий Банк кўмаги асосида ҳал бўлади албатта", — дейилади манба хабарида.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз