Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уннинг биржа нархи 0,7 фоизга ошди
15.06.2022 15:26,  
54

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида 10 июнь куни биринчи навли ун нархи ой бошидан буён 10 кун ичида 0,7 фоизга ўсиб, 4,5 миллион сўмни ташкил этди, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

1 июндан 10 июнгача 74,4 минг тонна ун ким ошди савдосига қўйилган бўлиб, ушбу даврда ўртача кунлик сотилган ун ҳажми 9,3 минг тоннани ташкил этди.

«Ой бошида биржада 8,3 минг тонна биринчи навли ун сотилган бўлса, 10 июнь ҳолатига кўра ушбу нав 9,2 минг тоннага ёки 11,0 фоизга (915 тонна) кам сотилган», — дейилади хабарда.

Июнь ойининг биринчи ўн кунлигида уннинг ўртача нархи бир тонна учун 4,6 миллион сўмга етди. Минимал қиймати 4,5 миллион сўм, максимал қиймати 4,7 миллион сўм.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан