Урганчда ўрнатиладиган бронза от Гиннес рекордини забт этиши мумкин

Урганчда ўрнатиладиган бронза от Гиннес рекордини забт этиши мумкин

«360» телеканали хабарига кўра, Урганчда дунёдаги энг йирик бронза от ҳайкали ўрнатилади. У Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши кутилмоқда.

«Жуковский заводидаги ҳайкалтарошлар бронзадан дунёдаги энг катта от ҳайкалини қуйиш ишларининг якуний босқичини бажаришмоқда, фақат кичик деталлари қолган. Тагкурси билан биргаликда ҳайкалнинг баландлиги 25 метрни ташкил этади. У Ўзбекистон ҳукуматининг буйруғи билан ишлаб чиқарилган ва Урганч шаҳрида ўрнатилади», — дейилади хабарда.

Энг катта от ҳайкали Мўғулистонда мавжуд бўлиб, Чингизхон билан биргаликда унинг баландлиги 50 метрни ташкил этади. Бироқ ушбу ҳайкал бронзадан ишланмаган.

«Улар энг баланд ҳайкал бўлишини исташмади. Бўлмаса 50 метр баландликдаги ҳайкални буюртма қилишлари мумкин эди. 25 метр баландлик тарихий обидалар билан бирга уйғунлик касб этади», — дея таъкидлади ҳайкалтарош, лойиҳа муаллифи Виталий Казанский.

Ҳайкалда нафақат отнинг ўзи, балки биргаликда бундан роппа-роса 1200 йил муқаддам мўғуллар истилосига қарши жанг қилган Ўзбек халқ қаҳрамони Жалолиддин Мангуберди ҳам акс этиши кўзда тутилган.

Лойиҳа муаллифлари икки йилдан буён лойиҳа устида ишлашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирги лойиҳа тасдиқлангунича бир неча намуналар ишланган. Ушбу лойиҳани шахсан Мирзиёевнинг ўзи тасдиқлаган.