Ургутда “опий” ва “героин” гиёҳванд моддаларини олиб юрган шахс ушланди

Ургутда “опий” ва “героин” гиёҳванд моддаларини олиб юрган шахс ушланди

Жорий йилнинг 2 октябр куни Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Ургут тумани ҳудудида ўтказилган тадбирда Ургут тумани “Сариқ тепа” маҳалласида “Cobalt” русумли автомашина шубҳа уйғотганлиги сабабли туман ИИБ биносига олиб келиниб, холислар иштирокида ҳайдовчиси, Самарқанд шаҳар Мангуберди кўчасида яшовчи, 1975 й.т., фуқаро Б.М. шахсий тинтув қилинган вақтида, эгнидаги қора рангли спорт кийимининг ўнг чўнтагидан 3 дона целлофан пакетга солинган оқ рангли, ўткир ҳидли, “героин” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар ва чап чўнтагидан 10 дона целлофан пакетларга алоҳида-алоҳида қилиб қадоқланган қора рангли “опий” гиёҳвандлик моддаларига ўхшаш гиёҳвандлик моддалари ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Вилоят ИИБ ЕКБнинг маълумотномаларида, фуқаро Б.М.дан далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган 3 дона целлофан бўлакларига “героин” гиёҳвандлик моддаси турига кириши, уни соф оғирлиги 2,96 граммга тенглиги, 10 дона целофан бўлакларига қадоқланган модда “опий” гуруҳига мансуб бўлган гиёҳванд алкалоидлар-морфин, кодеин, тебаин мавжудлиги, бу модда “опий” гиёҳвандлик моддаси турига кириши, уни соф оғирлиги 8,69 граммга тенг эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.