Ургутда «радиатор»и қайнаб кетган «Газель» жарликка тушиб кетди

Ургутда «радиатор»и қайнаб кетган «Газель» жарликка тушиб кетди

Жорий йилнинг 2 июнь куни соат 10:00ларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Омонқўтон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1031-километрида ҳаракатланиб кетаётган «Газел» русумли юк автомобилнинг «радиатор» суви қайнаб кетганлиги боис ҳайдовчи тик баландликда тўхтаган.

Ҳайдовчи қўл тормозини кўтариб сув олиш учун автомобилдан тушган вақтида, транспорт воситаси ҳаракатланиб жарликка тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида автомобилга техник зарар етган. Тан жароҳати олганлар йўқ. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.