Ургутлик отахон ёшига ярашмаган иш қилди

Ургутлик отахон ёшига ярашмаган иш қилди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси чегара қўшинлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 11 январь куни наркотик воситалар савдосига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида Ургут туманида яшовчи, 65 ёшли фуқаро Х.А. яқин қариндоши, 1990 йилда туғилган Х.У. ёрдамида унинг бошқарувидаги “Ласетти” автомашинасида 497,51 грамм “опий” гиёҳванд моддасини олиб кетаётгани аниқланди. Маълум бўлишича, ушбу наркотик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган. Мазкур ҳолат бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Афсусланарлиси, отахон илгари ҳам шундай жиноий қилмиши учун Жиноят кодексининг 273-моддаси билан судланган ва бундан хулоса чиқармаган экан.