Украинада бошланган уруш оқибатида 6 млн 552 минг 971 нафар киши тарк этди. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Украинани тарк этганларнинг ярмидан кўпи Польшадан бошпана топган.
Польшага 3 млн 505 минг 890, Руминияга –961 минг 270, Россияга - 919 минг 934, Венгрияга – 644 минг 474, Молдовага – 471 минг 223, Словакияга – 442 минг 316, Беларусга – 27 минг 308 нафар қочқин ўтган.