Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов хотини билан ажрашмаслик учун аризасини қайтариб олди
6.07.2022 14:28,  
81

USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов рафиқаси, Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти Ирина Винер билан ажрашиш тўғрисидаги даъвони қайтариб олди , деб ёзади «ТАСС».

Тадбиркор 4 май куни ажрашиш тўғрисидаги даъво аризаси билан чиққан эди. Икки ҳафта ўтгач, томонлар вакиллари суҳбат ўтказди, шундан сўнг жуфтликка якуний қарор қабул қилиш учун вақт берилди.

Усмонов ва Винер 1992 йилда турмуш қурган.

Усмонов Россиянинг Украинадаги босқини бошланганидан кейин АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи томонидан санкцияларга учради. Тадбиркор бу давлатларнинг қарорини адолатсиз деб атади ва улар унинг «шаъни, қадр-қиммати ва ишбилармонлик обрўсига» путур етказувчи «сохта ва асоссиз айбловлар» қўйганини айтди. Май ойида у Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилиши юзасидан шикоят киритишга қарор қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан