Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги кенг нишонланади
11.02.2022 12:00,  
128

“Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–125-сон, 10.02.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан 2022 йилда Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш белгиланди.

Бу бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди.

Қарорга кўра, шоир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар доирасида, жумладан:

Усмон Носир ҳаёти ва фаолиятини, хусусан, унинг қатағон даврида кечган йилларини ўрганиш, ҳозирга қадар номаълум бўлиб келаётган қўлёзма асарларининг тақдири ҳақида маълумотлар тўплаш мақсадида ишчи гyруҳ тузилиб, унинг Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек, Россия Федерациясидаги тегишли архив материаллари билан танишиши учун шароит яратилади;

Наманган шаҳрида Усмон Носир ҳайкали ўрнатилади;

Тошкент ва Наманган шаҳарларидаги кўчаларга Усмон Носир номи берилади;

умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари ўртасида Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган “Унутмас мени боғим” мавзуида иншолар танлови ўтказилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан