Усмонхон Алимов ҳануз Москвада даволанаётгани маълум қилинди

Усмонхон Алимов ҳануз Москвада даволанаётгани маълум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Москва шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олмоқда, деб хабар берди идора Матбуот хизмати.

«Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.

Муфтийнинг шу йил июль ойи охирларида Москва шаҳрида ўпка-қон томир касалликларидан даволанаётгани хабар қилинган эди.