Хитойнинг Ухан шаҳридаги мушукларда янги типдаги коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Ухан вирусология институти мутахассислари маълум қилди деб хабар беради Регнум агентлиги.
Тадқиқотлар 102 та жонивир устида олиб борилди. Улардан 15 тасининг қонида SARS-CoV-2 топилди. Яна 39 таси мушукда ҳам бўлиш эҳтимоли мавжудлиги айтиб ўтилди.
Шу пайтга қадар коронавирус инсонлардан ҳайвонларга ўтиши тасдиқланмаган эди.