Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Бухоро шаҳар бўлими бошлиғи қўлга тушди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Бухоро шаҳар бўлими бошлиғи қўлга тушди

Бухоро шаҳрида тадбиркорнинг 23,6 млн сўм пулини ўтказиб бериш эвазига 2,3 млн сўм олган мансабдор ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Бухоро шаҳар бўлими бошлиғи С.Х. «А.О.» МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, шаҳардаги кўп қаватли уйларда бажарилган таъмирлаш ишлари учун тўланиши лозим бўлган 23,6 млн сўмни жамият ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш эвазига 2,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.