"UzAvtoMotors" 4 та энг оммабоп автомобилларнинг сотувини вақтинча тўхтатди

«UzAvtoMotors» дилерлари янги дастурий таъминотга ўтаётгани сабабли Spark, Nexia, Cobalt ва Lasetti автомобилларига шартнома бериш вақтинча тўхтатилди, дея  хабар бермоқда "Avtostrada.uz".

Қайд этилишича, GM Uzbekistan автосалонлари шартномалар ва автоуловларни етказиб беришни бошқаришнинг янги тизимига ўтмоқда.

Шу сабабли, ўтган ҳафтадан бошлаб «UzAvtoMotors» автосалонлари Spark, Nexia, Cobalt ва Lasetti учун шартномалар тузишни тўхтатган. Баъзи автосалонларда Тrecker 2 ва Tahoe сотиб олиш учун шартнома тузишнинг ҳам имкони бўлмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzAvtoMotors Equinox моделини етказиб бериш бутунлай тўхтатган эди.