UzAuto Motors 9 ойда экспорт қилган автомобилларнинг 96 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келди

UzAuto Motors 9 ойда экспорт қилган автомобилларнинг 96 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келди

Ўзбекистон 2021 йилнинг 9 ой давомида хорижга 25 171 та енгил автомобиль экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 242,5 миллион долларга тенг бўлган 25 171 та енгил автомобилларни экспорт қилган.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14 036 тага ошган. Шунингдек, 9 ой ичида Ўзбекистон хорижий давлатлардан 18 150 та енгил автомобиль импорт қилган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:

Қозоғистон – 24 137 та;
Украина – 448 та;
Россия – 320 та;
Афғонистон – 128 та;
Тожикистон – 64 та;
Озарбайжон – 37 та;
Қирғизистон – 30 та;